Жаҳон

Афғонистонда юзлаб журналистлар эвакуация қилинмай қолиб кетди

Афғонистоннинг "Kam Air" хусусий авиакомпанияси журналистлар олиб кетилиши керак бўлган рейсда авиакомпания раҳбарияти қариндошлари учиб кетди. Бу ҳақда "ToloNEWS" хабар берди.

Афғонистонда юзлаб журналистлар эвакуация қилинмай қолиб кетди

 

 

Самолёт БААга қўнган. Шундан кейин АҚШ Давлат департаменти ходимлари ўтказган текширувда эвакуация қилиниши керак бўлган шахслардан ҳеч қайсиси аниқланмаган. "Kam Air" ўзига қаратилган айбловларни рад этмоқда. Унга кўра, компания фақатгина йўловчиларни ташиши керак бўлган. Эвакуация қилиниши керак бўлган шахсларни тўплаш авиакомпания ваколатларига кирмаган.

 

"Бизда фақатгина Абу-Даби ва Тбилисига рейслар бор эди. Улар рўйхатга кўра амалга оширилди. Афғонистонда кўплаб одамлар қолиб кетгани сабабли бу каби миш-мишлар тарқалиб кетди", — деган "Kam Air" ижрочи директори Довуд Шарифий.

 

Шу билан бирга авиакомпаниядаги бир неча манба самолётда компания раиси қариндошлари бўлган. "Мен журналистман. Ҳамон Афғонистонда қоляпман. Кимдир номимдан фойдаланиб Афғонистондан чиқиб кетгани менга салбий таъсир қилди", —деган Афғонистон журналистлари Миллий ассоциацияси директори Аҳмад Шуайб Фано.

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ "Толибон" ҳукмронлиги ўрнатилгач, Афғонистонда юзлаб ОАВ ёпилгани  ва толиблар журналистлар учун махсус қўлланма чиқаргани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Афғонистонда аёлларнинг дипломларини сертификатлаш тўхтатилди

Шунингдек, олий таълим тизимида ҳам янги чекловлар жорий этилган.

custom img

Эрон Президенти БААга қилинган дрон ва ракета ҳужумларидан ғазабда — ОАВ

Масъуд Пезешкиён ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ўртасида жиддий қарама-қаршилик юзага келгани айтилмоқда.

custom img

Оқ уй яқинида отишма содир бўлди, бир бола яраланди

Ҳужумнинг АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган бўлиши мумкинлиги ўрганилмоқда.

custom img

Словакия бош вазири Москвага боради, бироқ 9 май парадида қатнашмайди

Фицо Россия Президенти билан қисқа учрашув ўтказишини ва “Номаълум аскар” пойига гул қўйишини билдирди.

custom img

Қозоғистонда “Казцинк” заводида портлаш юз берди

Портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди.

custom img

Эрон БААга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳужумлар оқибатида Фужайрадаги нефть объектида ёнғин юз берди, уч киши жароҳатланди.

custom img

Австрия жосуслик гумони билан уч нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборди

Москва бу қарорга нисбатан қатъий жавоб қайтаришини билдирди.

custom img

Россия 9 май арафасида сулҳ эълон қилди, Зеленский “сукут режими” билан жавоб берди

Россия байрам тадбирларига таҳдид юзага келган тақдирда Киевга ракета зарбаси берилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"