Жаҳон

АҚШ қўшинларини Афғонистондан нима учун олиб чиққани очиқланди

Оқ Уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ қўшинлари Афғонистонда қолиши "Толибон" билан уруш келтириб чиқариши мумкин бўлганини маълум қилди.

АҚШ қўшинларини Афғонистондан нима учун олиб чиққани очиқланди

 

 

Бу Пентагоннинг Байденга қўшинларни олиб чиқмасликни сўрагани тўғрисидаги баёнотига жавоб бўлди. Псаки ушбу масала юзасидан турли фикрлар бўлганини ҳам қўшимча қилди.

 

"Қўшинлар сони оширилиши ҳам доимий чора бўла олмасди. Бу, шунингдек, "Толибон" билан урушни англатарди ва эҳтимолий қурбонлар сонини оширар эди. Президент шунчаки бундай қарор қабул қилишга тайёр эмасди. У қўшинлар сонининг оширилиши америка халқи манфаатларига зид эканини яхши англаган", — деган Псаки.

 

У, шунингдек, қўшинлар сони оширилиши узоқ муддатли бўлмаслигини айтган. Шу билан бирга Псаки қўшинларни олиб чиқиш тўғрисидаги қарор шахсан Байденнинг ўзи томонидан қабул қилинганини таъкидлади.

 

Маълумот ўрнида: Вашингтон 2021 йил августи охирида Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетди. Бу АҚШ тарихидаги энг узоқ урушнинг тугашига олиб келди.

 

Аввалроқ "Толибон" Покистон ядро қуролларини қўлга киритиши мумкинлиги ҳамда толибларнинг ўз жангчиларига янги тақиқлар жорий этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

custom img

Исроилда Эбола бўйича гумон қилинган бемор аниқланди

Бемор изоляцияга олинди, лаборатория текширувлари давом этмоқда.

custom img

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

custom img

Эртага, 21 июнь йилнинг энг узун куни бўлади

Ёзги қуёш туриши туфайли кундуз соатлари энг юқори чўққига чиқади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"