Жаҳон

Ражаб Тоййиб Эрдўған: “АҚШ ўз ракета тизимини сотмагач, Россиядан С-400 харид қилишга мажбур бўлдик”

Туркия нима учун Россия ракеталарини сотиб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТ тадбирлари доирасидаги интервьюларидан бирида айтган.

Ражаб Тоййиб Эрдўған: “АҚШ ўз ракета тизимини сотмагач, Россиядан С-400 харид қилишга мажбур бўлдик”

 

 

Россиянинг С-400 ракета тизимининг харид қилиниши Туркия ва АҚШ ўртасида муносабатларнинг совуқлашишига асосий сабаблардан бири бўлди. Анқаранинг НАТО аъзоси бўлишига қарамай, ташкилотнинг асосий рақибларидан бири Россия қуролларини сотиб олиши Вашингтон норозилига асос бўлган.

 

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Американинг Patriot тизимини Туркияга сотмаслиги бошқа давлатлардан қурол сотиб олишга мажбур қилган. С-400 тизими энг мақбул вариант сифатида танланган. Президент АҚШ билан муносабатлар совуқлашиши масаласига тўхталиб:  “Ўйлашимча, С-400 бунга арзийди. Биз мудофаа салоҳиятимизни кучайтиришимиз керак”, – деган.

 

Маълумот ўрнида: 2018 йилда АҚШ давлат департаменти Туркияга 3.5 миллиард долларга Patriot' тизимини сотишни маъқуллаган. Аммо кейинчалик бу қарор бекор қилинган. Шундан кейин Анқара Россия ракеталарига қизиқиш билдирган.

 

Аввалроқ Эрдўған Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузиш кераклигини айтганди. Шунингдек, Сурия Туркиядан мамлакатни тарк этишни талаб қилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"