Жаҳон

Грузиянинг собиқ президенти Саакашвили мамлакатга қайтганини эълон қилди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ватанига қайтганини Facebook'даги саҳифасида эълон қилди.

Грузиянинг собиқ президенти Саакашвили мамлакатга қайтганини эълон қилди

 

 

 

Маълум бўлишича, Саакашвили 27 сентябрь куни 2 октябрга Тбилисига чипта сотиб олганини айтган. Қайд этилишича, шу куни мамлакатда маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у фуқароларнинг хоҳиш-иродасини ҳимоя қилиш, шунингдек, “Грузияни қутқаришда” иштирок этиш ниятини билдирган. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўз ҳаракатларига қуйидагича изоҳ берган:

 

“Хайрли тонг, Грузия, 8 йилдан кейин Грузиядаман. Бугун мен сиз билан бўлиш учун таваккал қилдим. Тбилисида кўришгунча!”  

 

Таъкидланишича, Грузия Ички ишлар вазирлигида унинг мамлакат ҳудудида экани ҳақида маълумот йўқ.

 

Маълумот ўрнида: мамлакатда унга нисбатан бир нечта жиноий иш қўзғатилиб, бир неча бор қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳукумат Саакашвили қайтиши биланоқ ҳибсга олинишини билдирган.

 

Аввалроқ,  Грузия бош вазири Михаил Саакашвили ватанга қайтса, тезда қамоққа олишини айтганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Можтабо Хоманаийнинг соғлиғи яхши ва вазиятни назорат қилмоқда — Эрон ТИВ

Теҳрон Хоманаий ҳақида тарқалган соғлиғи билан боғлиқ миш-мишларни рад этди.

custom img

Эронда Али Хоманаий хотирасига бағишланган мотам тадбирлари ўтказилмоқда

Тадбирлар 10 апрелга қадар давом этади.

custom img

Ҳарбий жиноят: 250 одам қириб ташланди

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужуми оқибатида 254 киши ҳалок бўлди. Ливанда миллий мотам куни эълон қилинди.

custom img

Чечен бўлинмалари Эрон учун жанг қилмайди — Рамзан Қодиров

Қодиров Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга ҳужумини қоралаб, араб давлатлари билан “биродарлик” муносабатида эканини таъкидлади.

custom img

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

custom img

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Ливан бош вазири Исроилни “ҳимоясиз тинч аҳолига зарба беришда” айблади.

custom img

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

custom img

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан икки ҳафталик сулҳни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб баҳолади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"