Украинада дунёдаги биринчи TikTok факультети очилди
Украинадаги университетда илк маротаба ижтимоий тармоқлар фаолиятини тарғиб қиладиган факультет очилди.


Украиналик хонанда ва тиктокер Михаил Поплавский Киев маданият ва санъат университетида TikTok факультетини очди. У бу ҳақда ўз интернет саҳифасида хабар берди. Ушбу факультет нафақат Украина, балки дунё бўйича ягона ҳисобланади.
Поплавский бу ташаббусини қуйидагича изоҳлади:
“Келажак ижтимоий тармоқларга тегишли бўлади, шу боис ёшларни ижтимоий тармоқлар билан ишлашга ўргатиш лозим. Факультетда ўқиш университетнинг барча талабалари учун бепул”.
Маълумот учун, Михаил Поплавский 1993-2015 йилларда Киев маданият ва санъат миллий университети ректори бўлган.
Бундан аввал Британиялик антиқа саёҳатчи ижтимоий саҳифасида Афғонистонда қолиб кетганлиги, Мисрда блогер қиз қамалиши ҳақида хабар қилинган эди.
Чўлпоной Аҳмедова







