Жаҳон

Грузияда ҳибсга олинган Саакашвили очлик эълон қилди

Ватанига қайтганидан сўнг ҳибсга олинган Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили очлик эълон қилди. У Украина консули билан учрашишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Грузия омбудсмани Нино Ломжария собиқ президент билан учрашувдан кейин маълум қилди.

Грузияда ҳибсга олинган Саакашвили очлик эълон қилди

 

 

 “Мен кирганимда, у (Саакашвили) шифокор олдида эди ва тиббий кўрикдан ўтаётганди. Кейин бизга камерада мулоқот қилиш имконияти берилди. Михаил Саакашвили очлик эълон қилишини айтди”, —  деган Ломжария.

 

У Саакашвили ўзини сиёсий маҳбус деб ҳисоблаётганини қўшимча қилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили кеча, 1 октябрь куни ватанига қайтганида ҳибсга олинди.

 

Маълумот учун, Михаил Саакашвили 2004-2013 йилларда Грузия президенти бўлган. Президентлик муддати тугашига оз вақт қолганида у мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг, унга нисбатан тўртта жиноий иш очилган, улардан иккитаси бўйича 2018 йилда суд ҳукми чиқарилган. Ҳукмга кўра, Тбилиси шаҳар суди Саакашвилини 2006 йилда Грузия Бирлашган банки ходими Сандро Гиргвлиани ўлимида сиртдан уч йилга ва ўша йилнинг июнь ойида 2005 йилда депутат Валерий Гелашвилининг калтакланиши иши бўйича олти йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

 

 Бундан аввалроқ Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили қайтгани эълон қилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"