Жаҳон

Москвада коронавирусга қарши эмланганлар ўртасида лоторея ўйналади

Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди. Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, бу эмлашга бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилади.

Москвада коронавирусга қарши эмланганлар ўртасида лоторея ўйналади

 

 

Шу билан бирга, лотореялар орқали эмланиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштириш мумкин. Москвада ушбу усул аввал ҳам қўлланилган. “Тез орада бу амалиётга яна қайтилиши мумкин. Аҳоли орасида фақат пулли ютуқлар эмас, балки квартиралар ҳам ўйналиши катта қизиқиш уйғотмоқда. Биз буни қайта жорий қилишга ҳаракат қиламиз”, – деган Собянин.

 

Россияда бутун дунёда бўлгани каби коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашмоқда. Ҳукумат ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб оммавий тадбирларни бекор қилган. Россияда 4 октябрь куни  2 январдан буён касалланиш бўйича энг юқори кўрсаткич – 25 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.

 

Бундан аввал ЖССТ раҳбари вакциналар тақсимотидаги адолатсизлик ҳақида гапирганди. Шунингдек, ЖССТ коронавирус келиб чиқиши бўйича янги текширув ўтказмоқчи экани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.