Жаҳон

АҚШнинг ўнлаб жосусларини чет эл махсус хизматлари йўқ қилган — “New York Times”

АҚШ Марказий Разведка Бошқармасининг ўнлаб агентлари қамоққа олинган ёки ўлдирилган. Бу ҳақда “New York Times” хабар берди.

АҚШнинг ўнлаб жосусларини чет эл махсус хизматлари йўқ  қилган — “New York Times”

 

 

Гап Америка разведкасининг чет элдаги маълумот тўпловчилари ва жосуслари ҳақида бормоқда. “New York Times” бунга кадрларни етарлича тайёрламай қабул қилиш ва чет эл махсус хизматлари имкониятига тўғри баҳо бермасликни асосий сабаб қилиб кўрсатган.

 

Марказий Разведка Бошқармаси шундан кейин ўз зобитларидан чет элдаги жосуслик резидентуралари ишини яхшилашни талаб қилган. Қўлга олинган агентларнинг аниқ сони келтирилмаган. Аммо Россия, Хитой, Эрон ва Покистон АҚШ жосусларини топиш ва йўқ қилиш бўйича самарали ишлаётгани таъкидланган.

 

Марказий Разведка Бошқармаси агентларнинг йўқ қилинишида чет эл махсус хизматларининг профессионаллиги эмас, балки Америка контрразведкасидаги хоинликлар сабаб бўлганини қайд этган. Маълум бўлишича, айрим контрразведка зобитлари чет эл махсус хизматларига махфий маълумотларни тақдим этган.

 

Бундан аввал дунёдаги 11 та давлат жосуслик тизими орқали сиёсатчиларни кузатгани ҳамда РФда Ўзбекистон фуқароси Украина фойдасига жосуслик қилганликда айбланаётгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Исроилнинг Ливанга қилган ҳужумида Белгия ташқи ишлар вазирининг ўлишига бир бахя қолди

У ҳужумлар пайтида Ливан президенти билан учрашувда бўлган.

custom img

Исроилнинг Ливанга ҳужумлари 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди

Ливан бош вазири Исроилни “ҳимоясиз тинч аҳолига зарба беришда” айблади.

custom img

Эрон сулҳни бекор қилиши мумкин — ОАВ

Теҳрон Ливандаги вазият сабаб сулҳ шартларини қайта кўриб чиқмоқда.

custom img

Яқин Шарқ “олтин давр”га кириши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан икки ҳафталик сулҳни “дунё тинчлиги учун муҳим кун” деб баҳолади.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 130 дан ошди

12 кун давом этган ёмон об-ҳаво Афғонистонда минглаб уйларнинг вайрон бўлишига сабаб бўлди.

custom img

Telegram бир кунда 100 мингдан ортиқ канал ва гуруҳни блоклади

2026 йил бошидан буён мессенжер қарийб 12 миллион ҳамжамиятни ёпган.

custom img

Хитой воситачилигида Афғонистон ва Покистон кескинликни юмшатишга келишди

Хитой минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун мулоқот платформасини қўллаб-қувватлашини билдирди.

custom img

Трамп Эронга қурол етказиб берувчиларга 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

Маълумотларга кўра, Эрон ва Хитой ўртасида овоздан тез учувчи ракеталар бўйича эҳтимолий келишув муҳокама қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

АҚШнинг ўнлаб жосусларини чет эл махсус хизматлари йўқ қилган — “New York Times”