Қамчиқ довонига қуюқ туман тушди
Бугун куннинг иккинчи ярмида Қамчиқ довонига қуюқ туман тушди.

Шу сабабли Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳайдовчиларни огоҳлантирди.
Унда қайд этилишича, довондан ўтаётган ҳайдовчилардан об-ҳаво, туман шароити ва йўл намлигини инобатга олиб, тезликни меъёридан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш, йўлда эътиборли ва эҳтиёткор бўлиб ҳаракат қилиш сўралган.
Бундан аввал Қамчиқ довонида қор ёққани ҳақида хабар берилган эди.







