Жамият

ЙТҲ га сабабчи бўлган "Spark"  ҳайдовчиси қидирилмоқда

Бугун ижтимоий тармоқларда "Spark”    ҳайдовчисининг шошқалоқлиги сабабли “Cobalt”  ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

ЙТҲ га сабабчи бўлган "Spark"  ҳайдовчиси қидирилмоқда

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси  маълумот берди. 

Хабарда айтилишича,  шу йилнинг 3 октябрь куни соат 11:00 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани ТХАЙ кўчасида ҳайдовчи, 1972 йилда туғилган К.К. "Cobalt" русумли автомобилида қайрилиб олиш жойида йўлига чиқиб кетган "Spark"ка урилиб кетмаслик учун рулни ўнг томонга бурган ва йўл четида турган пиёда, 1987 йилда туғилган П.Б.ни уриб юборган.

Бунинг оқибатида пиёда П.Б. тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари айни пайтда ушбу ҳолатга алоқадор бўлган "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчисини аниқлаш чорасини  кўрмоқда.

Бундан аввал "Lаda 11184" ҳайдовчиси велосипеддаги фуқарони уриб юборгани  ҳамда Тошкент вилоятида юк ташувчи автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди. 

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

ЙТҲ га сабабчи бўлган "Spark"  ҳайдовчиси қидирилмоқда | Zamon.uz