Жамият

Маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади

Барча маҳаллаларда тажриба тариқасида “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилмоқда. Бу ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хабар берди.

Маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади

 

 

Унда айтилишича, мазкур лавозимга олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга, маҳалладаги мавжуд имконият ва муаммолардан яхши хабардор бўлган фуқаролар тайинланади. Улардан тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиш талаб этилади.

 

 “Ҳоким ёрдамчиси” бевосита маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудуднинг “ўсиш нуқталари”дан келиб чиққан ҳолда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш чораларини кўришда бош-қош бўлади. Бундан ташқари, ишсиз аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, ишлаш истагидаги ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш каби тадбирларни ташкил этиш ҳам унинг зиммасига юклатилади.

 

Шунингдек, “Ҳоким ёрдамчиси” тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқаролар, жумладан, аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар ажратилишига доир дастурлар ижросини назорат қилиб боради. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, ҳудудий ва инвестиция тизимига таклифлар ишлаб чиқиш чораларини кўриш ҳам мазкур янги лавозим ваколатига киритилди.

 

Бундан аввал ҳар бир "оғир" маҳаллага 2 миллиард сўмдан ажратилиши, Республика бўйича шароити оғир маҳаллаларга маблағ ажратилши ҳамда аҳолининг айрим тоифаларига 500 минг сўмдан ёрдам берилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Маҳаллаларда “ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилади | Zamon.uz