Спорт

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатида иштирок этади

Сербиянинг Белград шаҳрида 22 октябрдан 7 ноябргача бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатида иштирок этади

 

 

 Маълум қилинишича, ушбу жаҳон чемпионатида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этиши кутилмоқда.


Эътиборлиси, терма жамоа таркибига 2017 йилги жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ва 2016 йилги Олимпия чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳам киритилган. “Токио-2020” Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов бу сафар мусобақада иштирок этмайдиган бўлди.

 

Терма жамоа тўлиқ таркиби қуйидагича кўриниш олди:
 
-48 кг. Нодиржон Мирзаҳмедов
-51 кг. Ҳасанбой Дўсматов
-54 кг. Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов
-60 кг. Абдумалик Халоков
-63,5 кг. Мужибулло Турсунов
-67 кг. Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-71 кг. Шаҳрам Ғиёсов
-75 кг. Саиджамшид Жафаров
-80 кг. Одилжон Аслонов
-86 кг. Шоҳжаҳон Абдуллаев
-92 кг. Мадияр Саидраҳимов
+92 кг. Лазизбек Муллажонов

 

Шунингдек, терма жамоанинг асосий таркибидан Нодир Мирзаҳмедов, Шаҳобиддин Зоиров, Миразиз Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков, Мужибулло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Саиджамшид Жафаров, Одил Аслонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Мадиёр Саидраҳимов, Лазиз Муллажонов жой олди. Боксчилар бош мураббий Марат Қурбонов раҳбарлигида машғулотлар олиб бормоқда. 

 

Маълумот учун, 2019 йилда ташкил этилган сўнгги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритган ҳолда умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.

 

Аввалроқ Ҳасанбой Дўсматовнинг жанги бекор бўлгани, Марказий Осиё чемпионатида спортчиларимиз умумжамоа ҳисобида энг яхши кўрсаткични қайд этгани ҳамда "Cosmopolitan Russia" экспертлари МДҲ олимпия терма жамоаларининг формалари бўйича ўз рейтингини тузгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"