Жаҳон

Жозеф Байден ҳаётини сақлаб қолган  таржимон Афғонистонни тарк этишга муваффақ бўлди

2008 йилда АҚШнинг амалдаги президенти Жозеф Байденнинг ҳаётини сақлаб қолган афғон таржимони Афғонистонни тарк этишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Жозеф Байден ҳаётини сақлаб қолган  таржимон Афғонистонни тарк этишга муваффақ бўлди

 

 

Маълум бўлишича, Омон Халилий оиласи билан Покистонга борган. Покистон орқали эса бошқа давлатга учиб кетган. Ҳозирда унинг қайси мамлакатда эканлиги номаълум.

 

Аммо баъзи маълумотларга кўра,  Халилийни эвакуация қилинишида АҚШ расмийлари ёрдам бермаган. Уни Афғонистондан Америка собиқ ҳарбийлари қуруқлик орқали олиб чиқиб кетган.

 

2008 йилда Жо Байден АҚШ вице-президенти сифатида Афғонистонга келган. Аммо у учган самолёт мамлакатнинг маълум ҳудудида фавқулодда қўнишни амалга оширган. Халилий ўшанда ўтиш қийин бўлган йўллардан биринчи бўлиб ёрдамга етиб келган.

 

Бундан аввал “Толибон” НАТОни дипломатик тамойиллар асосида мулоқот қилишга чақирганди. Шунингдек, ҳаракат молиявий манбалари ҳақида хабар берилган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"