Жаҳон

Ким Чен Ин Жанубий Корея ва АҚШни кескин танқид қилди

Ким Чен Ин Шимолий Корея мудофаа қудратини мустаҳкамлашда давом этишини маълум қилди.  Бу ҳақда КХДР етакчиси 11 октябрь куни мудофаа саноати маҳсулотлари кўргазмасидаги нутқида айтган.

Ким Чен Ин Жанубий Корея ва АҚШни кескин танқид қилди

 

 

"Бизнинг душманимиз -  Жанубий Корея ёки АҚШ каби алоҳида давлатлар эмас, айнан урушдир. Аммо бизнинг тинчликпарвар ҳаракатларимиз мудофаадан воз кечишимизни англатмайди", — деган Ким.

 

Шу билан бирга у Сеул ва Вашингтонни биргаликдаги ҳарбий машғулотлар учун танқид қилди. "Одатда Қўшма Штатлар бизга нисбатан душманлик кайфияти йўқлигини айтади. Аммо унинг хатти-ҳаракатлари баёнотларига зид",— деб қўшимча қилган Ким Чен Ин. Шу билан бирга айнан Вашингтон позицияси туфайли Корея яриморолидаги вазиятни барқарорлаштириш мушкул экани қайд этилган.

 

 Шунингдек, Шимолий Корея етакчиси Сеулни иккиюзламачиликда айблади. Унинг фикрича, Жанубий Корея тинчлик ва фаровонлик ҳақида гапириб, ўз ҳарбий салоҳиятини кенгайтиришда давом этмоқда. Ким агар жануб Пхеньяннинг "ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига" даҳл қилса, қатъий қаршиликка учрашини маълум қилди. Шу билан бирга икки давлат ўртасидаги даҳшатли уруш қайтарилмаслиги зарурлиги таъкидланган.

 

Бундан аввал Ким Чен Ин аҳоли турмуш тарзини яхшилашга топшириқ берганди. Шунингдек, Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги алоқа тизими  55 кунлик танаффусдан сўнг тиклангани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"