Жаҳон

Ким Чен Ин амалдорларни аҳоли турмуш тарзини яхшилашга чақирди

КХДР ҳукуматининг асосий вазифаларидан бири аҳоли турмуш тарзини яхшилаш бўлиши керак. Бу ҳақда Ким Чен Ин ҳукмрон Корея Меҳнат партиясининг 76 йиллигига бағишланган тадбирда маълум қилди.

Ким Чен Ин амалдорларни аҳоли турмуш тарзини яхшилашга чақирди

 

 

Айнан оддий одамлар мамлакатдаги социалистик қурилишнинг белгилаб беришини таъкидлаб, Ким амалдорларни халққа "худога хизмат қилгандек" хизмат қилишга чақирди.

 

"Амалдорлар ўз ҳаракатлари билан одамлар манфаатларига зарар етказмаётганини ва ноқулайлик туғдирмаётганини доимо ўйлаши керак", — деган Шимолий Корея етакчиси.

 

Ким Чен Ин партиянинг январда тасдиқланган беш йиллик режасини қатъий амалга оширишга тайёрлигини алоҳида қайд этган. Энг муҳими – фуқароларни озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

 

Эътиборлиси, Шимолий Корея раҳбари ўз нутқи давомида илк бор Жанубий Корея ва АҚШ билан муносабатларга тўхталмади.

 

Бундан аввал Жанубий Корея ва КХДР ўртасидаги алоқа тизими  55 кунлик танаффусдан сўнг тиклангани ҳамда КХДР Жанубий Корея билан муносабатларни тиклашга тайёрлиги хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон АҚШнинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Мазкур ҳодисада икки нафар учувчи қутқарилган, бир нафар учувчи эса бедарак йўқолган.

custom img

Германиялик ҳайдовчилар арзон ёнилғи учун Полшага бормоқда

Мазкур вазият “бензин туризми” сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"