Спорт

Куба бокс терма жамоаси юртимизда етиб келди

Бугун жаҳон боксида катта обрўга эга давлатлардан бири бўлган Куба терма жамоаси тўлиқ таркиб билан юртимизга етиб келди.

Куба бокс терма жамоаси юртимизда етиб келди

 

Бундан икки йил олдин Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс федерацияси президенти Алберто Пуиг билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан музокаралар ўтказган эди. Келишувга кўра, 2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон терма жамоаси Кубада ўқув-машғулот йиғинлари олиб борганди. Ушбу келишувнинг давоми сифатида Куба терма жамоаси Ўзбекистонда юртимиз чарм қўлқоп усталари билан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказадиган бўлди.

 

Айни кунларда ЎТЖ Тошкент вилоятининг Янгиобод ўқув базасида йиғин олиб бормоқда. Бугун кубаликлар ҳам йиғинга қўшилади ва ҳар икки мамлакат боксчилари олдинда турган жаҳон чемпионатига биргаликда тайёргарлик олиб боради.

 

Қўшма ўқув-машғулот йиғини 22 октябрга қадар давом этади. Шундан сўнг ҳар икки терма жамоа жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Белград шаҳрига жўнаб кетади.

 

Эслатиб ўтамиз, 25 октябрь – 6 ноябрь кунлари Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

 

Аввалроқ, Шаҳрам Ғиёсов ва Ҳасанбой Дўсматов жаҳон чемпионатида иштирок этиши ва боксчи қизларимиз Болгариядаги халқаро турнирга йўл олгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.