Cоврин жамғармаси 40 миллион доллар бўлган мусобақа қизғин паллага кирди
Айни кунларда Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида “Dota 2” бўйича “Тhe International 10” (норасмий жаҳон чемпионати) ўтказилмоқда.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 40 миллион долларни ташкил этади. Бу киберспорт бўйича рекорд сумма ҳисобланади. Турнирда биринчи ўринни қўлга киритган жамоа 18 миллион доллар мукофот пулига эга бўлади. Иккинчи ўринни олган жамоа 5 миллион доллар ҳамда учинчи ўринни эгаллаган жамоа 3 миллион 600 доллар соҳиби бўлади. Чемпионатда айни кунларда гуруҳ босқичи ўз якунига етди. Мазкур босқичга ўн олти жамоа йўл олди. Мусобақа чемпионлигига асосий давогарлар “PSG.LGD”, “Visi Gaming”, “Тeam Sekret”, “Invistus Gaming”, “ОG” ва Россиянинг “Virtus.pro” жамоалари ҳисобланади.
Мусобақанинг сўнгги ғолиби “ОG” жамоаси бўлиб, унинг ҳозирги жамғармаси 34 миллион долларни ташкил этади. Ушбу турнир ҳар йили бўлиб ўтади. Бироқ сўнгги икки йилда мусобақа пандемия сабабли қолдирилган эди. Чемпионатнинг гранд финал учрашуви 17 октябрь куни ўтказилади.
Аввалроқ Осиё ўйинларида киберспорт бўйича медаллар ўйналадиган йўналишлар тасдиқлангани ва Олимпиaда совриндори давлат томонидан совға қилинган “BМW Х3” машинасини сотгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров







