Ўзбекистон

“Тутқунлик” бадиий фильми намойиш этилди

Бугун, 16 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларини ёритишга кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган  “Халқаро медиа холл”да Кинематография агентлиги томонидан Давлат хавфсизлик хизмати кўмагида суратга олинган “Тутқунлик” бадиий фильми  тақдимоти бўлиб ўтди.  Тақдимот маросимида “Медиа холл”да фаолият олиб бораётганлар, талаба ва курсантлар иштирок этди.

“Тутқунлик” бадиий фильми намойиш этилди

 

 

Фильм реал воқеаларга асосланган бўлиб,  уни таниқли режиссёр Рашид Маликов  суратга олган.

– Янги Ўзбекистон шароитида инсон шаъни, қадр-қиммати, виждон ва эътиқод эркинлиги сингари олий қадриятларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратила бошланди. Бу ўзгаришлар  замонавий ўзбек киносида ҳам ўз аксини топмоқда. “Тутқунлик” бадиий фильмида  Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган “Меҳр” операциясининг  мазмун-моҳияти, инсон қадр-қиммати, Ватан соғинчи, тинчлик ва фаровонликнинг қанчалик тансиқ неъмат эканлиги ҳақида сўз юритилади. Фильм тақдимоти шу пайтга қадар бир неча бор турли доираларда ўтказилди.   Жумладан, “Ипак йўли дурдонаси” XIII Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий  кино жамоатчилиги томонидан алоҳида эътироф этилди. Биз ижтимоий аҳамиятини эътиборга олиб, мазкур фильмни телеканалларимиз орқали ҳам халқимизга намойиш этамиз, – дейди Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори, фильм бош  продюсери  Фирдавс Абдухолиқов.

 

–Биз ушбу фильмни суратга олишдан аввал жуда кўп маълумотлар тўпладик, “Меҳр” операцияси туфайли Ўзбекистонга олиб келинган аёллар билан суҳбатлашдик, уларнинг тақдири, руҳияти, характерини чуқур ўргандик– дейди фильм режиссёри Рашид Маликов. – Уларни  нотўғри йўлга кириб қолган жиноятчи эмас, оддий инсон, аёл сифатида кўрсатишга ҳаракат қилдик. Шу боис, томошабинлар бу фильмни шунчаки кино эмас, бугунги ҳаётимизннинг акс-садоси,  тақдир зарбасига дуч келган замондошларимиз қисматининг экрандаги ифодаси деб қабул қилишларини сўрардим.

Таъкидлаш жоизки, “Меҳр”  операцияси доирасида  2019 йилнинг май ойидан буён Яқин Шарқдаги уруш ўчоқларидан 531 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга қайтарилган. 

 

Маълумот учун: “Тутқунлик” бадиий фильми 16 октябрь куни “ЎзРепорт” телеканалида 21:30да, 17 октябрь куни “Севимли ТВ”да  22.20 да, “ЗўрТВ”да 14.15 да, “Менинг юртим”да 15.00 да, “РенессансТВ”да 20.30да, 18 октябрда “Ренессанс ТВ”да  12.00 да намойиш қилинади.

 

Бундан аввал ЎзЭОАВМА, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ташкил қилиинган  “Халқаро медиа холл”нинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"