Жамият

“Renessans TV” телеканали тақдимоти ўтказилди

Мамлакатимиз тарихидаги муҳим сиёсий воқеа – 2021 йил 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловини кенг ёритишга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) ташаббуси билан ташкил қилинган “Халқаро медиа-холл”да “Renessans TV” телеканали ижодий-ташкилий йўналишларининг жамоатчилик муҳокамаси бўлиб ўтди.

“Renessans TV” телеканали тақдимоти ўтказилди

 

Маълумки, ЎзЭОАВМА  элликка яқин нодавлат марказий ва ҳудудий телерадиоканалларни ўзи ичига олади. “Renessans TV” телетармоғи мамлакатимизнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган 14 та нодавлат телеканални ўзида бирлаштиради. “Renessans TV” орқали  ушбу телеканаллар томонидан узатилган, ҳудудларда юз бераётган воқеа-ҳодисалар  ҳақидаги хабар ва янгиликлар, таҳлилий материаллар  республика бўйлаб тарқатилади. Шунингдек, “Renessans TV”нинг марказий таҳририяти суратга олган медиа-маҳсулотлар, сиёсий-ижтимоий дастурлар, фильм ва кўрсатувлар ҳудудий телеканаллар эфири орқали ҳам тарқатилиши  мумкин.

 

— Айни пайтга қадар “Renessans TV”ни давлат рўйхатидан ўтказиш, тегишли частоталарга уланиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ҳал этилди, — дейди Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбари Жалолиддин Сафоев. — Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига қарашли фойдаланилмай турган бино Агентлик раҳбарияти билан келишилган ҳолда қайта таъмирланди.  Зарур жиҳозлар, техника воситалари келтирилди. Телеканалнинг ижодий ва техник жамоаси шакллантирилмоқда. 2021 йилнинг 1 сентябридан “Renessans TV” телеканали тест режимида иш бошлади. Ҳозирги кунда телеканал орқали муҳим янгиликлар, сайлов хабарлари, ўзбек киноижодкорлари томонидан  яратилган фильмлар, концерт дастурлари, ижтимоий роликлар мунтазам бериб борилмоқда. Тез орада телеканал тўлиқ форматда иш бошлайди. Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самаралари, халқимизнинг турмуш тарзи, юртимизда ва хорижда юз бераётган ҳодисалар тезкор ва холисона тарзда ёритиб борилади.

 

Телеканал ижодий жамоаси тақдим этаётган дастурлар “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси маркази”, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва бошқа бир қатор нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, шунингдек, таниқли журналистлар, ёзувчилар, олимлар, соҳа экспертлари иштирокида муҳокама қилинди. Муҳокамалар жараёнида янги телеканални жамоатчилик минбарига айлантириш таклифи илгари сурилди.

 

“Халқаро медиа-холл”да ўтказилган тақдимот маросимида ЎзЭОАВМА бошқаруви аъзолари, мутасадди идоралар вакиллари, таниқли маданият ва санъат арбоблари, маҳаллий ва хорижий журналистлар, ижодкор ёшлар  иштирок этди. Телеканал ходимлари “Renessans TV”нинг ижодий ва техник имкониятлари хусусида атрофлича маълумот берди.

 

Эслатиб ўтамиз “Renessans TV” шу йилнинг 1-сентябридан тест режимида иш бошлаган эди.

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

“Renessans TV” телеканали тақдимоти ўтказилди | Zamon.uz