Жамият

Тошкентда "Lacetti" ва автобус иштирокида ЙТҲ юз берди

Тошкентда "Lacetti" ва автобус иштирокида ЙТҲ юз берди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тошкентда "Lacetti" ва  автобус иштирокида ЙТҲ юз берди

 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 октябрь куни соат 06:30 ларда Тошкент шаҳрида "4-Автобус саройи" ҳайдовчиси К.Ф. "Mersedes-Bens" русумли автобусни 122-йўналишда Чоштепа кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида, қайрилиб олиш жараёнида "Lacetti" русумли енгил автомобиль автобуснинг орқа қисмига келиб урилган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, "Lacetti" ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. Шу сабабли, у бошқарувни йўқотиб, автобусга урилгани айтилмоқда. Оқибатда, ҳайдовчи тан жароҳати олган ва шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси ўрнатилган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспекторлари томонидан расмийлаштирилган. 

 

Ҳозирда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ мутасадди ходимлари томонидан хизмат суриштируви ўтказилмоқда.  

 

Аввалроқ Мирзо Улуғбек туманида 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда юз берган автоҳалокатда 10-синф ўқувчиси вафот этгани, Сурхондарёда бахтсиз ҳодиса оқибатида “Matiz” ағдарилиб кетгани ҳамда Наманганда юк автомобиллари иштирокидаги ЙТҲ оқибатида бир киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Ширин Холматова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.