Жамият

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида “Matiz” ағдарилиб кетди

Сўнгги пайтларда содир этилаётган йўл транспорт ҳодисалари орасида автомобилларнинг ағдарилиб кетиш ҳолатларига ҳам тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Буларнинг аксарияти, афсуски, ўлим ҳолатлари билан якун топмоқда. Куни кеча Термиз шаҳрида содир бўлган ЙТҲда “Matiz” автомобили ағдарилиб кетган.

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида “Matiz” ағдарилиб кетди

 

 

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Термиз шаҳридаги Aлишер Навоий ва Денов кўчалари кесишган айланма ҳаракатда давлат рақами 10 R 985 RA бўлган “Cobalt” айланма ҳаракат орқали йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб ўтаётган давлат рақами 75 116 ТТН бўлган “Мatiz”нинг орқа ўнг томонидан туртиб кетиши оқибатида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

 

Ҳар икки автомашинада бўлган ҳайдовчилар ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ЙҲХБ ДЙҲХХ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда катта тезликда ҳаракатланган “Cobalt” автомобили “Lasetti” билан тўқнашиб, ағдарилиб кетгани, Навоийда бошқарувни йўқотган “Nexia”нинг ағдарилиб кетиши оқибатида икки киши вафот этгани ҳамда Тошкентда “Nexia” билан тўқнашган “Matiz” билан ҳам худди шундай ҳодиса юз бергани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова тайёрлади.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"