энг долзарб

"Хорижда бўлишимизга қарамай, доим юртимиз сиёсий-иқтисодий ҳаётида доим фаолмиз"

Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнларининг навбатдаги куни Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги 17-Сеул сайлов участкасига қарашли Сеул шаҳридаги Сежонг университетида давом этди. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

"Хорижда бўлишимизга қарамай, доим юртимиз сиёсий-иқтисодий ҳаётида доим фаолмиз"

 

Маълум қилинишича, ушбу олий билим юртида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар эрта тонгдан конституцион ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз бериш мақсадида Сежонг университетида ташкил этилган Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнида фаол иштирок этди.

 

Яратилган имкониятлардан руҳланган талаба ёшлар ва мазкур олий таълим масканида фаолият олиб бораётган университет докторанти, юртдошимиз Отабек Жўраев фикр-мулоҳазалари билан бўлишди.

 

– Хорижда бўлишимизга қарамай биз доим юртимиз сиёсий-иқтисодий ҳаётида рўй бераётган жараёнларни диққат билан кузатиб борамиз. Бугун Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бизнинг университетимиз ҳудудида ташкил этилди. Бу эса, ўз навбатида, бизнинг талабаларга ўқув жараёнларидан ажралмаган ҳолда ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз бериш учун кенг имконият яратди. Ушбу университетда юртимиздан келган 300 нафарга яқин талаба таҳсил олади.

 

Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни республикамизнинг Жанубий Кореядаги 17-Сеул сайлов участкасига қарашли кўчма нуқталарда давом этмоқда, — дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган юртдошларимиз 14-20 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бермоқда.

 

Аввалроқ Буюк Британия, Малайзия, Покистон ва Нидерландияда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошлангани, Ўзбекистондаги энг баланд нуқтада жойлашган сайлов участкаси ҳамда Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар учун сайлов участкаси ташкил этилгани хабар қилинганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.