1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Покистонда сайловчилар муддатидан олдин овоз бермоқда

Покистоннинг Карачи шаҳри ва унга туташ ҳудудларда доимий асосда яшовчи ва вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг сайлов ҳуқуқини таъминлаш учун мамлакатимизнинг Исломободдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 28-сайлов участкаси томонидан муддатидан олдин овоз бериш жараёни ўтказилди.

Покистонда сайловчилар муддатидан олдин овоз бермоқда

 

 

 “Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, Карачи шаҳрида уюштирилган кўчма сайлов пунктида сайловчилар Ўзбекистон Президентлигига номзодлар, уларнинг сайловолди дастурлари, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари билан танишиши учун барча шароитлар таъминланди.

 

Таъкидланишича, тадбир мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, санитария-эпидемиология талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

 

Сайловчилар қонуний ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари маъқул деб топган номзодга овоз берди. 

 

Ага Хан номидаги тиббиёт университети талабаси Нур-ул-Ҳуда Шаҳанша илк бор сайловда иштирок этгани, ўз овозининг мамлакатимизнинг кейинги тараққиёти учун муҳимлигини англашдан мамнун эканини маълум қилди:

 

 

– Илк бор сайловда қатнашар эканман, бунинг нақадар масъулиятли жараён эканини, сайловдаги танловим давлатимиз келажагига таъсир қилишини чуқур англадим. Ёш авлоднинг бир вакили сифатида бизга берилаётган эътибор, яратилаётган шароитлардан миннатдорман. Покистонда яшаётган Ўзбекистон ёшлари номидан Ватанимиз келажаги, унинг кейинги тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрлигимизни маълум қиламан. Келгусида Покистондаги ўзбек ёшларининг юртимиздаги тенгдошларимиз билан алоқалари чуқурлашишига, биргаликда янги марраларни забт этишимизга умид қиламан.

 

Эслатиб ўтамиз, хориждаги сайловчилар электрон рўйхатини тузиш учун махсус сайт ишга тушган. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари фаолият кўрсатадиган 37 мамлакатда 54 та стационар сайлов участкалари ташкил этиш режалаштирилган. 

 

Аввалроқ Нидерландияда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошлангани, Ўзбекистондаги энг баланд нуқтада жойлашган сайлов участкаси ҳамда Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар учун сайлов участкаси ташкил этилгани хабар қилинганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика