Жамият

Малайзияда ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузуридаги 25-сайлов участкасида ватандошларимиз муддатдан олдин овоз бериш жараёнида ўзлари танлаган номзодни сайлашда фаоллик кўрсатмоқда. Бу ҳақда "Дунё" АА хабар бермоқда.

Малайзияда ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёни давом этмоқда

 

 

Қайд этилишича, Малайзияда вақтинча яшаётган ёки таълим олаётган, 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган юртдошларимиз 14-20 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бермоқда.

 

"Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган сайлов участкасида ватандошларимизга муддатидан олдин овоз бериш учун барча шароитлар яратилган. Жумладан, сайлов Малайзияда пандемия билан боғлиқ  қабул қилинган чекловларга қатъий риоя қилган ҳолда бўлиб ўтмоқда", — дейилади хабарда.

 

Маълумот учун, муддатдан олдин овоз беришга келган ватандошларимиз давлатимиз раҳбарлиги учун курашаётган номзодларнинг дастурлари билан танишиб, ўзлари муносиб билган даъвогарга овоз беришмоқда. Сайлов жараёни миллий сайлов қонунчилиги, хусусан, янги қабул қилинган Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссияси йўриқномаси асосида ташкил этилмоқда.

 

Аввалроқ Покистонда  ва Нидерландияда муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошлангани, Ўзбекистондаги энг баланд нуқтада жойлашган сайлов участкаси ҳамда Туркияда яшаётган ўзбекистонликлар учун сайлов участкаси ташкил этилгани хабар қилинганди.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"