Буюк Британия қироличаси Елизавета II "Йилнинг кекса одами" унвонидан воз кечди
Монархга фахрий мукофотни бериш ҳақидаги мактубни телебошловчи ва мукофотлар қўмитаси раҳбари Гейлс Брандрет юборган, деб ёзади Daily Mail.

95 ёшли қиролича мукофотга қандай мезон қўйилганини аниқ билмагани учун уни рад этган.
"Қиролича мукофот олиш учун зарур бўлган мезонларга жавоб беришига ишонмайди ва уни муносиброқ киши олишига умид қилади", - деб ёзади қироллик котибияти.
Қайд этилишича, "Oldie" журнали қарийб 30 йилдан буён жамоат ишида фаол иштирок этганларни рағбатлантириш учун "Йилнинг кекса одами”ни тақдирлаш маросимини ўтказиб келмоқда.
Ўтган йили ушбу мукофотни 88 ёшли актриса ва қўшиқчи Петула Кларк қўлга киритган эди.
Бундан аввал Буюк Британия қироличаси шифокорлар тавсияси билан спиртли ичимликлардан бутунлай воз кечгани ҳақида хабар берилганди.
Насиба Тўхтаева







