энг долзарб

Мураккаб операциялар нархи Ўзбекистонда 10 баробар арзон

Қайд этилишича, ҳозирда Ўзбекистонда 5 минг нафар бемор жигар циррозидан азият чекмоқда. Улардан 500 нафари жигар трансплантациясига муҳтож.

Мураккаб операциялар нархи Ўзбекистонда 10 баробар арзон

 

 Шу кунгача академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштрилган Хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида 10 нафар беморга жигар кўчириб ўтказилди.

 

 Мазкур марказ директори Саидмурод Исмаиловнинг ССВ Матбуот хизматига  мураккаб операциялар нархи ва давомийлигини шундай изоҳлайди:

 

 “Бундай ноёб операция учун Ҳиндистонга борсангиз ўртача 45 минг доллар маблағ талаб қилинади. Россияда бу нарх янада қимматлашади, яъни  70 минг доллар атрофида. Беларусь давлатида жигар трансплантациясини ўтказмоқчи бўлганлар эса қарийб 165 минг доллар тўлаши керак. Энг юқори нарх АҚШда – тахминан 200 минг доллар”.

 

 Маълум бўлишича,  бу турдаги операцияни ўтказишга кетадиган сарф-харажатлар донор ва бемор учун ўрта ҳисобда 18-20 минг долларга тўғри келади.  Аммо  бу рақамларни кўпчилик янглиш тушунади. Сабаби, жигар циррози билан касалланган беморларни ордер тизими асосида даволаш йўлга қўйилган.  Бундай вазиятда фақат донор операцияси, яъни жигарнинг бир бўлагини олиш учун беморнинг оиласи томонидан маълум миқдорда маблағ тўланади. 

 

 С.Исмаиловнинг таъкидлашича, юрак ва ўпка етишмовчилиги терминал босқичидаги беморлар орасида ҳам трансплантация амалиётига муҳтожлар анчагина. Бу операциялар баҳоси Россияда 100 минг, Беларусда 200 минг, АҚШда 250 минг доллар атрофида. Ўзбекистонда эса нарх кўрсаткичлари Океанорти мамлакатига нисбатан қарийб 10 баробар арзон.

 

 Ўзбекистонда йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти ўтказилади. Улардан  24 мингдан ортиғи  республика тасарруфидаги клиникаларда, 550 мингтаси вилоят марказларида, 170 мингтаси эса туман миқёсида ўтказилмоқда.

 

 Шу билан бирга, мураккаб кардиохирургик амалиёт ҳисобланган “аорта-коронар шунтлаш” операцияси учун Россия ва Ҳиндистонда 8 мингдан 18 минг долларгача тўлов қилиш зарур.

 

Европа давлатларида эса 20-30 минг доллар талаб қилинади.

 

АҚШда бу кўрсаткич 40-50 минг долларни ташкил қилади.

 

Ўзбекистонда  юрак соҳасидаги мураккаб операциялар учун  3-4 минг доллар миқдорда тўлов қилинмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2022 йилгача  Ўзбекистонда йилига 50 та юрак кўчириб ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, юртимизда жигар трансплатацияси оқибатида 32 ёшли бемор вафот этганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"