Бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди
Айни дақиқаларда "Orient Finance Bank" бош офисида 25 октябрь - 6 ноябрь кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс бўйича жаҳон чемпионати олдидан спортчилар ва уларнинг мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Ушбу анжуманда бокс бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар номи маълум қилинди:
1. 48 кг - Нодиржон Мирзаҳмедов
2. 51 кг - Ҳасанбой Дўсматов
3. 54 кг - Шаҳобиддин Зоиров
4. 57 кг - Миразизбек Мирзаҳалилов
5. 60 кг - Абдумалик Ҳалаков
6. 63 кг - Мужибулло Турсунов
7. 67 кг - Асадхўжа Мўйдинхўжаев
8. 71 кг - Шаҳрам Ғиёсов
9. 75 кг - Саиджамшид Жафаров
10. 80 кг - Одилжон Асланов
11. 84 кг - Шоҳжаҳон Абдуллаев
12. -92 кг - Мадиёр Саидраҳимов
13. +92 кг -Лазизбек Муллажонов.
Жамшидбек Амиров







