Профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик мураббийнинг шогирди ғалаба қозонди
Бобур Нажмиддинов Жаҳон чемпионини тайёрлаган илк ўзбекистонлик мураббийга айланди.


Кеча Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида профессионал бокс кечаси ўтказилди.
"Cocybuffalo Promoutions" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган оқшомнинг марказий жанги аёллар енгил вазн тоифасида ўтказилди. Унда япониялик Этсуко Тада ўзига тегишли WBО камарини ветнамлик Тху Нхи Нгуяндан ҳимоя қилди.
10 раундга мўлжалланган жангда ветнамлик даъвогар боксчи тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент ва Янгиободда ўтказган эди. Унинг мураббийи Бобур Нажмиддинов ҳисобланади. Жанг ҳеч ким кутмаганда ветнамлик боксчининг ишончли ғалабаси билан якунланди.
Очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган Тху Нхи Нгуян Ветнам тарихидаги биринчи Жаҳон чемпиони бўлишга эришди. Бобур Нажмиддинов эса Жаҳон чемпионини тайёрлаган илк ўзбекистонлик мураббийга айланди.
Жамшидбек Амиров







