Спорт

Бокс. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида юртимиз шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди

Бугун мусобақада уч нафар боксчимиз рингга кўтарилади.

Бокс. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида юртимиз шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди

 

25 октябрдан бошлаб Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди. Кеча ушбу нуфузли турнирнинг дастлабки кунги беллашувлари бўлиб ўтди. Унда Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамюртларимиздан биринчилардан бўлиб жангларни  бошлаб берди. Ирландиялик Брендон Маккиверга қарши кечган тўқнашувда спортчимиз яққол устунлик билан ғалаба қозонди.

 

Бугун ҳам бир қатор боксчиларимиз рингга кўтарилади. Хусусан, -80 кг вазнда Одилжон Асланов танзаниялик Юсуф Чангалавейга қарши баҳс олиб борса, Рио Олимпиядаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматов -51 кг вазнда қозоғистонлик рақиби Сакен Бобосиновни синовдан ўтказади. Шунингдек -75 кг вазн тоифасида Саиджамшид Жафаров  словакиялик Л.Фернеза билан кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

 

Аввалроқ профессионал бокс кечасида ўзбекистонлик мураббийнинг шогирди ғaлаба қозонгани ва Ўзбекистон бокс терма жамоасининг таркиби эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.

 

Жамшидбек Амиров

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Роналду ва Жорже Жезус ярашиши мумкин: футболчининг жавоби кутилмоқда

Аввалроқ Роналду Португалия терма жамоаси йиғинини муддатидан олдин тарк этганди.

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.