Жаҳон

Германия президенти Ангела Меркелдан канцлер вазифасини бажариб туришни илтимос қилди

Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ангела Меркелдан янги ҳукумат таркиби шакллангунга қадар канцлер вазифасини бажариб туришни илтимос қилди. Бу ҳақда Германия президенти матбуот хизмати хабар берди.

Германия президенти Ангела Меркелдан канцлер вазифасини бажариб туришни илтимос қилди

 

“Бу илтимос Конституциянинг 69 параграфининг учинчи пунктига асосланган”, – дейилади хабарда. Бугун Германия парламенти 20 сьездида таъсис мажлиси ўтказилади. Унда амалдаги канцлер ва ҳукумат ваколатлари тугатилади. Ҳозирда Германияда янги ҳукумат таркиби шакллантирилмаган, қонунга кўра, амалдаги ҳукумат расман ўз фаолиятини якунласа-да, де-факто ишлашда давом этади.

 

Бундестагда вазир ва канцлер эгаллайдиган жойлар бўш қолган. Амалдаги ҳукумат аъзолари тепа қаторларни эгаллаган.

 

Ҳозирда янги ҳукумат таркиби тузилиши бўйича Германия социал-демократик партияси, Эркин демократик партия ва “яшиллар” ўртасида музокаралар ўтказилмоқда. Катта эҳтимол билан немислар янги канцлери декабрда тайинланади.

 

Бундан аввал Меркель Путин билан 20 йилдан буён келиша олмаслигини айтганди. Шунингдек, Германия ҳукумати Афғонистонда қанча маблағ сарфлагани маълум қилинган эди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

custom img

Воситачилар АҚШ ва Эронга 10 кунлик сулҳ таклиф қилди

Ҳозирча томонлар ташаббусни қабул қилмаган.

custom img

Конго ДРда Эбола вируси қурбонлари сони 930 нафардан ошди

Тасдиқланган касалланиш ҳолатлари эса 2 344 тага етди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"