Ўзбекистон

Нима учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш муҳим?

Экспертлар ЖСТга аъзолик ислоҳотларни янада жадаллаштиради, деган фикрда.

Нима учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш муҳим?

 

 27 октябрь куни “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида ишбилармонлар ва илмий доиралар билан Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлишига бағишланган "ЖСТга аъзо бўлишнинг хусусий секторга таъсири" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳи раҳбари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов, ЖСТ бош директори муовини С.Чжан, БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска ва бошқа расмий вакиллар ҳамда ишбилармон доиралар иштирок этди.

 

Давра суҳбатида ЖСТга қўшилиш ва унинг хусусий секторга таъсири, мамлакатнинг турли тармоқлари учун юзага келиши мумкин бўлган оқибатлар ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди. Хусусан, С.Чжан ташкилотга аъзо бўлиш Ўзбекистон тараққиётида муҳим аҳамият касб этишини маълум қилди. Чжан Хитой тажрибасида ЖСТга аъзо бўлиш тартибларини тушунтириб берди.

 

БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси республиканинг ЖСТга аъзо бўлиши томон қилинаётган ҳаракатларда ёрдам бериб келмоқда. Унинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска хусусий секторнинг бу каби жараёнларга жалб қилиш ташкилотга аъзо бўлишида муҳим эканини қайд этди. Шунингдек, унинг фикрича, бизнес доираларни жалб қилмасдан туриб ЖСТга кириш кўзланган мақсадларга эришишни қийинлаштиришини таъкидлади.

 

Давра суҳбати давомида ташкилотга аъзо бўлиш мамлакат иқтисодий тараққиётига ижобий таъсир қилиши омиллари санаб ўтилди.

 

Биринчидан, ЖСТга аъзо давлатлар савдо соҳасида ишлаб чиққан қоидалар бутун дунёда савдо-иқтисодий жараёнларга таъсир кўрсатади. Ташкилотга аъзолик орқали бу жараёнларда бевосита иштирок этиш мумкин.

 

Иккинчидан, ЖСТга аъзолик – маълум маънода бренд  дегани. Ташкилотга аъзо давлатларга нисбатан инвесторларнинг ишончи баланд бўлади, шунингдек, бу савдо-иқтисодий жараёнларнинг янада очиқ ва шаффоф бўлишига ёрдам беради.

 

Учинчидан, ЖСТга аъзолик ислоҳотлар учун ўзига хос “двигатель” бўлиб хизмат қилади.

 

Шунингдек, тадбирда ташкилотга қўшилиш муддатларига ҳам тўхталиб ўтилди. Унга кўра, ЖСТга аъзо бўлиш ўртача муддати 10 йилу икки ойни ташкил этади. Аммо бу муддат чўзилиши ҳам мумкин. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 1994 йилда ташкилотга қўшилиш тўғрисида ариза берган, аммо бу жараён ҳали тугагани йўқ.

 

Аввалроқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш сўнгги беш йилда икки баробарга ошганини маълум қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон иқтисодий форуми ташкил этилгани хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.