Жаҳон

Саакашвилининг очлик эълон қилгани кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас — Ираклий Кобахидзе

Собиқ президент кунига уч литр лимонад ичиши маълум бўлди.

Саакашвилининг очлик эълон қилгани кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас — Ираклий Кобахидзе

 

Грузия ҳукмрон партияси раҳбари Ираклий Кобахидзе Михаил Саакашвилининг  очлик эълон қилганини “кўзбўямачилик” деб атади. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

 

“Саакашвилининг ясама очлигига келадиган бўлсак, у айнан бугун, сайловлар куни симуляция ишлатмоқчи ва ўз тарафдорлари ҳиссиётларини уйғотмоқчи”, – деган Кобухидзе.

 

Унинг сўзларига кўра, Саакашвили очлик эълон қилганига қарамай, кунига уч литр лимонад истеъмол қилади.

 

Маълумот ўрнида: Саакашвили 1 октябрь куни қамоққа олинган. У Грузияга 8 йиллик танаффусдан сўнг қайтиб келди. Саакашвили 2004-2013 йилларда мамлакатни бошқарган. Шундан кейин у Украина фуқаролигини қабул қилган ва бир қанча лавозимларда ишлаган.

 

Грузияда бугун, 30 октябрь куни маҳаллий бошқарув органларига сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтмоқда.

 

Бундан аввал Саакашвили врачларни қабул қилишдан бош тортгани ҳамда Саакашвили туфайли Грузиянинг Украина билан муносабатлари совуқлашгани хабар қилинганди.

 

 

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"