Cаломатлик

Дунёда коронавирусга қарши қанча дозада вакцина қўлланилгани маълум қилинди

Бутун дунёда вакцинация суръати пасайган.

Дунёда коронавирусга қарши қанча дозада вакцина қўлланилгани маълум қилинди

 

Дунёда коронавирусга қарши етти миллиарддан ортиқ дозада вакцина қўлланилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Қўлланилган вакциналарнинг қарийб ярми уч давлат –– Хитой (2.3 миллиард), Ҳиндистон (1.1 миллиард) ва АҚШ (400 миллион) ҳисобига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, ҳозирда дунёда қанча аҳоли тўлиқ эмланганини аниқлашнинг иложи йўқ. Чунки кўплаб давлатлар фақат эмланиш сони тўғрисида маълумот бермоқда.

 

Шунингдек, эмлаш суръатлари пасайиб бораётгани маълум қилинган. Ҳозирда бир миллиард доза вакцинани қўллаш учун 37 кун кетган. Аввал бунинг учун 29 кун зарур бўлган эди.

 

Шу билан бирга, қайси давлатларда энг юқори кўрсаткичлар қайд этилгани маълум қилинди. Хусусан, Мальта ва БАА нинг 90 фоиз аҳолиси коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.

 

Бундан аввал АҚШ разведка хизматлари коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида охирги тўхтамга келгани ҳамда ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус инсониятни  енгиб бўлмас вирус вужудга келишидан огоҳлантиргани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.