Жаҳон

“Толибон” етакчиларидан бири ТАПИ лойиҳаси учун ҳар қандай қурбон беришга тайёрлигини маълум қилди

Бу лойиҳа Афғонистонга йилига 500 миллион доллар соф фойда олиб келиши мумкин.

“Толибон” етакчиларидан бири ТАПИ лойиҳаси учун ҳар қандай қурбон беришга тайёрлигини маълум қилди

 

“Толибон” ТАПИ газ қувури қурилишига кўмаклашишга ваъда берди. Бу ҳақда The Express Tribune хабар берди.

 

“Толибон”нинг йирик раҳбарларидан бири, Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Муҳаммад Ёқуб ТАПИни қўллаб-қувватлашини маълум  қилди.

 

“Мен ТАПИ миллий лойиҳаси хавфсизлиги учун тўғридан-тўғри жавоб бераман. Унинг амалга оширилиши учун биз ҳар қандай қурбонлар беришга тайёрмиз”, – деган мулла Ёқуб.

 

ТАПИ – Туркманистонни газини Афғонистон орқали  Покистон ва Ҳиндистонга етказиб берадиган йирик газ қувури. Ушбу лойиҳани амалга ошириш 2015 йилдан бошланган. Унинг умумий қиймати 10 миллиард долларни ташкил этади. Газ қувури умумий узунлиги 1814 километр. Маълумотларга кўра, афғонистон бу лойиҳа амалга ошса, йилига 500 миллион доллар фойда олади.

Аввалроқ Туркманистон президенти ТАПИ лойиҳасини амалга оширилиши Афғонистонга катта фойда келтиришини маълум қилганди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия темирйўлчилари трансафғон темирйўли қурилиши устида биргаликда иш бошлагани  хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Исроил бир ҳафта ичида Ғарбий Соҳилда 100 дан ортиқ фаластинликни ҳибсга олди

Ҳибсга олинганлар орасида болалар, журналистлар ва яқинда маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинган собиқ маҳбус ҳам бор.

custom img

Жазоир БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир бунга БААнинг провокацион ҳаракатлари сабаб бўлганини билдирди.

custom img

Эрон билан можаро 2029 йилгача чўзилиши мумкин — WSJ

Mожаро 2029 йил январида АҚШнинг навбатдаги президенти лавозимига киришганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.

custom img

Трамп ҳар бир катта ёшли америкаликка 5 минг доллардан беришни ваъда қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Республикачилар партияси ноябрь ойидаги оралиқ сайловлардан сўнг Конгресс устидан назоратни сақлаб қолса, ҳар бир вояга етган АҚШ фуқаросига 5 минг доллардан дивиденд тўлашни ваъда қилди.

custom img

Трамп уч нафар яқин ёрдамчисига 45 минг доллардан Рождество совғаси берган

Ҳуқуқшунос бундай тўловлар федерал қонунчиликка зид бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Apple iPhone 18 Pro ва 18 Pro Мах'ни тақдим этди

Янги моделларга 12 сентябрдан олдиндан буюртма бериш мумкин. Қурилмалар 18 сентябрдан сотувга чиқарилади.

custom img

Суриянинг Идлиб вилоятида қурол омбори портлади: 14 киши ҳалок бўлди

Расмийлар ҳодисага нима сабаб бўлганини ҳозирча маълум қилмади.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик фонида Brent нефти нархи 100 долларга яқинлашди

Нефть нархининг ошишига АҚШ ва Эрон ўртасидаги қарама-қаршиликнинг кучайиши сабаб бўлмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"