0

Тошкентда Турк дунёси иқтидорли болалари фестивали бўлиб ўтади

Мазкур фестивалда Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар меҳмон сифатида иштирок этиши кутилмоқда.

Тошкентда Турк дунёси иқтидорли болалари фестивали бўлиб ўтади

 

  “Юксак технологиялар ва инновациялар сари” шиори остида ташкил этилаётган навбатдаги халқаро анжуман 24–27 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида илк бор ўтказилади.

Ушбу фестиваль Ўзбекистон Инновация вазирлиги билан ҳамкорликда халқаро “Innoweek” ҳафталиги доирасида бўлиб ўтади.

 11–16 ёшдаги иштирокчилар вазирлик тасарруфидаги “Технопарк” марказида ўз ихтироларини 3 кун давомида намойиш қилади.

 

Маълумот учун: ТДБВ (Турк дунёси болалари вақфи) лойиҳа координатори, Туркия жумҳурияти Миллий таълим вазирлиги бўлим мудири, профессор Иброҳим Эрдоған юртимизга келиб, тайёргарлик жараёни билан танишди.

 

  “Турк дунёси иқтидорларини юртимизда жам қилиш учун қаттиқ ҳаракат қилдик. Чунки унга 16 мамлакатдан бўлажак Абу Райҳон Беруний, Ибн Рушдий, ал-Фаробий, Аҳмад ал-Фарғоний, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Котиб Челебийлар  40 дан  ортиқ лойиҳалари билан иштирок этади”, — деди лойиҳа иштирокчиси  Муаззам Иброҳимова.

 

  Эслатиб ўтамиз, фестиваль Турк дунёси болалари вақфи томонидан 2016 йилдан буён ўтказиб келинмоқда.

Бундан аввал   ўзбек мультфильми халқаро фестивалда иштирок этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"