Саакашвили давлат тўнтаришини амалга оширмоқчи — Грузия давлат хавфсизлик хизмати
Собиқ президент тарафдорлари норозилик намойишларига тайёргарлик кўраётгани маълум қилинди.

Грузия давлат хавфсизлик хизматининг фикрича, Михаил Саакашвилини давлат тўнтариши уюштирмоқчи. Бу ҳақда ташкилот расмий вакили Бача Мгеладзе маълум қилди.
Таъкидланишича, 6 ноябрдан бошлаб Саакашвили сақланаётган Рустави турмаси яқинида алоҳида сиёсий гуруҳлар тўпланиши бошланган. Шунингдек, бу ерга мамлакатнинг турли вилоятларидан вакиллар келиши мумкин.
“Шу билан бирга Тбилиси шаҳрида ҳам норозилик акциялари ўтказилади. Олинган маълумотларга кўра, улар давлат идораларини биноларини қамал қилмоқчи. Бу хатти-ҳаракатларнинг барчаси Михаил Саакашвили томонидан қамоқхонадан туриб бошқарилмоқда”, – деган Мгеладзе.
Маълумот ўрнида: Саакашвили 1 октябрь куни қамоққа олинган. У Грузияга 8 йиллик танаффусдан сўнг қайтиб келди. Саакашвили 2004-2013 йилларда мамлакатни бошқарган. Шундан кейин кейин у Украина фуқаролигини қабул қилган ва бир қанча лавозимларда ишлаган.
Собиқ президент 1 ойдан бери очлик эълон қилган.
Аввалроқ Грузия президенти ҳеч қачон Саакашвилини афв қилмаслигини айтганди.
Жаҳонгир Қўзиев







