Спорт

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

️ 2022 йил 1 августдан ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) махсус спорт тизимини бошқариш платформаси орқали амалга оширилади.

Олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади

 

“Спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш орқали олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчилар захирасини шакллантириш сифатини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5279-сон, 05.11.2021 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

 

Қарорга кўра, Олимпия захиралари коллежлари негизида Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичининг 5-даражасига мос таълим муассасаси шаклидаги олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари ташкил этилади.  

 

 2022/2023 ўқув йилидан (2022 йил 1 сентябрдан):

 

  •  олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари контингенти фақат олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича шакллантирилади (бундан миллий кураш ҳамда алоҳида Ҳукумат қарорлари билан белгиланган спорт турлари мустасно);

 

  •  Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси тавсиясига асосан мазкур коллежларнинг тегишли паралимпия спорт турлари бўлимларига юборилаётган жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган спортчилар учун 10 фоизгача қўшимча квоталар ажратилади;

 

  •  таълим жараёни умумий ўрта таълим ҳамда ўрта махсус профессионал таълим босқичларида амалга оширилади;

 

  •  олимпия ва паралимпия захиралари коллежлари, шунингдек, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида қабул квоталари эркаклар ва аёллар учун 2024/2025 ўқув йилидан тенг равишда белгиланади (2022/2023 ўқув йилида аёллар улуши 30 фоиз, 2023/2024 ўқув йилида – 40 фоиз, 2024/2025 ўқув йилида – 50 фоизни ташкил қилади);

 

  •  ўқувчиларни текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови бекор қилинади.

 

Қарор билан шунингдек, Республика олимпия захиралари коллежи базасида уч йиллик “специалитет” дастурни амалга оширадиган давлат ОТМ шаклидаги ихтисослаштирилган Олий спорт маҳорати институти ташкил қилинади.  

 

 Институтга фақат олимпия ва паралимпия захиралари коллежларини битириб олимпия спорт турлари бўйича миллий терма жамоа аъзолари бўлган ёшлар спорт натижаларига қараб ҳамда селекция бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

Аввалроқ Ўзбекистонда илк бор халқаро физика олимпиадаси бўлиб ўтиши, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бронза медаль билан бошлагани ҳамда спортчиларимиз вирусдан ўзини қандай ҳимоя қилиши ҳақида хабар берилганди.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

custom img

Лионел Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши мумкин

Аргентиналик журналистга кўра, 39 ёшли футболчи жамоадошларига Испания билан баҳс унинг терма жамоа сафидаги сўнги ўйини эканини айтган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"