Жаҳон

Бир гуруҳ афғон учувчилари АҚШга эвакуация қилинди

Улар Тожикистонда сақланаётган эди.

Бир гуруҳ афғон учувчилари АҚШга эвакуация қилинди

 

Тожикистонда бўлиб турган афғон фуқаролари ва ҳарбий учувчилари АҚШга олиб кетилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Унга кўра "Толибон" ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг бир гуруҳ афғон ҳарбий-ҳаво кучларининг аскарлари Тожикистонга қочган ва бу ёрда маҳаллий ҳокимият вакиллари томонидан қўлга олинган. Сентябрь охирида Пентагон раҳбари Ллойд Остин уларни АҚШга олиб кетилишига ваъда берганди.

 

Reuters маълумотларига кўра, собиқ ҳарбийлар Тожикистондаги санаторийлардан бирида сақланган. Уларнинг баъзилари тожик расмийлари қочқинларнинг ҳужжатларини олиб қўйганлигини иддао қилган.

 

Шу билан бирга АҚШ конгрессининг айрим аъзоларида уларни Америкага эвакуация қилинишидан хавотир билдирган. Аммо Жоржия штати вакили Остин Скот эвакуация қилинаётганлар орасида ҳомиладор аёл борлигини маълум қилиб, қочқинлар айнан АҚШга эвакуация қилинаётганлигидан енгил тортганини таъкидлаган.

 

Аввалроқ Ҳиндистонда Афғонистонга оид минтақавий учрашув бўлиб ўтиши хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"