Жамият

"Ўзбек киносининг кучли эканлиги бизни жуда қувонтирди" — Ахмет Мисбах

Туркияда ўзбек киносаноатидаги ислоҳотлар ҳақида тақдимот бўлиб ўтди.

"Ўзбек киносининг кучли эканлиги бизни жуда қувонтирди" — Ахмет Мисбах

 

Истанбулда Турк дунёси биринчи халқаро киноконференцияда "Коркут aта" Туркий мамлакатлар кинофестивали доирасида ўтказилган бўлиб, унда ўзбек киносидаги бугунги натижалар ва ислоҳотлар ҳақида тақдимот қилинди. 

 

Шунингдек, Туркия маданият ва туризм вазири ўринбосари Ахмет Мисбах "Коркут Атa” фестивали бошқа туркий давлатларда ҳам ўтказилишини маълум қилди:

 

—  Туркий давлатлар билан ҳамкорлигимиз, кино орқали ўрнатаётган муносабатларимиз янада мустаҳкам бўлади албатта.  Ўзбек киноси ва кино ижодкорлари  ҳақиқатдан ҳам кучли ва  ўзбеклар кинофильмларни жуда  ажойиб ишлашади, биз сизни олқишлаймиз.  Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Тошкент каби шаҳарларига борганмиз.  Ватанингизга муҳаббатимиз бошқача. Ўзбек киносининг кучли эканлиги бизни жуда қувонтирди. Барча актёрларимизни, продюсерларимизни Ўзбекистон киноси лол қолдирмоқда.

 

Озарбайжон кинематография департаменти раҳбари Руфат Гасанов ҳам кинофестиваль ҳақида ўз фикрларини билдирди:

 

– Бир ой аввал биз Ўзбекистонда катта делегация билан “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида бўлдик. Мукофот ҳам олдик. Кинематография агентлиги билан “Хўжа Насриддин” кинолойиҳаси юзасидан ўзаро ҳамкорликдаги меморандумни ҳам имзоладик. Бу лойиҳанинг муаллифи Озарбайжон халқ артисти Вагиф Мустафаев. Умид қиламизки, бу лойиҳа нафақат Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида, балки бутун туркий давлатлар ўртасидаги қалдирғоч бўлади. 

 

Фирдавс Абдухолиқов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги Бош директори:

 

– Туркий давлатларнинг мазкур кинофестивалида ўзбек киноижодкорлари делегацияси фаол иштирок этмоқда. Биз шунчаки бу жараённинг томошабини эмас, балким фаол иштирокчиси бўлдик. Алоҳида таъкидлаш керакки, бундай фестиваллар Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон ва бошқа  мамлакатларда ҳам ўтказилиши қувонарли.

Ўзбекистон киносаноати, ВГИК филиалининг очилиши, киномузей ва кинофонднинг очилиши ва бошқа янгиликларни, шунингдек, афсонавий “Ўзбекфильм” киностудиясининг реконструкция қилингани ҳамда бошка мухим маълумотлар фестиваль иштирокчиларида жуда катта қизиқиш уйғотди.

 

Маълумот учун: бугун Туркияда ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтмоқда. Унда Рашид Маликовнинг "Тутқунлик" фильми намойиш этилади. Шунингдек, "Илҳақ" ҳамда "Халқ жасорати" фильмлари Туркия телеканалларида эфирга узатилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ватан” киностудияси “Чегара” бадиий фильмини суратга олишни бошлагани, “Девятаев” бадиий фильми кино ихлосмандлари эътиборига ҳавола қилингани ҳамда Тошкентда Бутунроссия кинематография институти филиали очилгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

"Ўзбек киносининг кучли эканлиги бизни жуда қувонтирди" — Ахмет Мисбах | Zamon.uz