Жамият

Жиноятлар занжири бирин-кетин очилди

Тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноятлар занжири бирин-кетин очилди

 

Фуқаро У.А.нинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида олиб бораётган тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди. Маълум бўлишича, тадбиркорнинг маҳсулотини ЙПХ масканлари орқали Хоразм вилояти ҳудудига ўтказишга рухсат бериш эвазига бир гуруҳ шахслар томонидан пул талаб қилинган. Бу ҳақда У.А.нинг ўзи ҳуқуқ тарғибот органлари ходимларига ариза билан мурожаат қилган.

 

Унга асосан Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ҳамкорлигида тамагирлар кузатувга олинди. Унда фуқаро К.У. тадбиркордан 50 та юк машинаси учун 3,5 миллион сўмдан жами 175 миллион сўм миқдоридаги пулни пора сифатида олаётган вақтда жиноят устида ушланди.

 

Суриштирув жараёнида К.У. қўлга киритилган пул маблағларини шериги A.X.ga бериши кераклигини, у эса ушбу пулларни Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходимларига бериши лозимлигини маълум қилган. Шунга кўра, шериги A.X.ga нисбатан қонуний чора кўришни сўраб ариза билан мурожаат қилди.

 

А.Х. тадбирни давом эттиришини маълум қилди ва ҳолат бўйича ариза билан мурожаат этди. Келишувга асосан, “Шадли аул” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходими Р.Э. вақт оз қолганлиги ва тонг отгунигача улгуриш кераклигини айтиб, 3 та маҳсулот юкланган транспорт воситаларинигина ўтказа олишини билдирди.  Аризага мувофиқ, ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ходими Р.Э. фуқаро А.Х.дан пул маблағларини олган вақтда жиноят устида қўлга олинди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан Хоразм вилояти прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 25,211-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муножат Валиева 

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Жиноятлар занжири бирин-кетин очилди | Zamon.uz