Жамият

“Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

Кинофестиваль 2015 йилдан буён ҳар йили АҚШда ўтказилиб келинади.

“Ипак йўлида” фильми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

 

 

Унда Осиё минтақасининг энг сара фильмлари иштирок этади.

 

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан суратга олинган “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми жорий йилнинг 1-11 ноябрь кунлари АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилган AWFF-2021 ("Asian World Film Festival") халқаро кинофестивалида “Осиёнинг энг яхши қисқа метражли фильми” номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

 

 

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг хабар қилишича, мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида суратга олинган. Кинофестивалнинг бош соврини "Гран-При" ҳамда "Энг яхши актёр" номинациясида ғолибликни қўлга киритган. 

 

 

Маълумот учун: cценарий муаллифи Шоҳжаҳон Субҳонов, постановкачи режиссёр Шерзод Назаров, постановкачи оператор, Диёр Исматов, рассом Эркин Ҳушматов, бадиий раҳбар Али Ҳамроев.

 

 

Ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг “Ипак йўлида” кинокартинаси борасида HFPA (Hollywood Foreign Press Association) ҳакамлар ҳайъати аъзоси Мари Руҳбан қуйидаги фикрларни билдирди:

 

“Ёш ўзбек режиссёрининг "Ипак йўлида" фильми менга жуда ёқди. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Рим ва Хитой цивилизацияларини, Ғарб ва Шарқни боғловчи Буюк Ипак йўли ўтган марказий давлатлардан биридир. Мазкур фильмдаги воқеа эса абадийдир. Фильм ажойиб ва биз унинг ижодкорларини шарафлашдан мамнунмиз!”

 

Фильм муаллифи Шерзод Назаров Кинематография агентлиги ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаётгани натижасида унинг фильмлари турли фестивалларда ғолибликни қўлга киритаётганини қайд этди:

 

 

“Халқаро майдонда ғолиб бўлганимиздан жудаям хурсандман ва бу жамоам учун ҳам катта ютуқ, деб ўйлайман. Мени қўллаб-қувватлаган барча устозларимдан миннатдорман. Шу билан бирга, мазкур фильм 16-21 декабрь кунлари Россияда бўлиб ўтадиган "Московская Премьера" халқаро кинофестивали дастуридан ҳам ўрин олган. 

Мен илк бор “Debyut-2020” кинофестивалида “Сартарош” номли фильмимни суратга олгандим. Бу йили “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида “Ипак йўлида” қисқа метражли фильми ҳамда “Бобом 90 ёшда” ҳужжатли фильмида суратга олдим. Мазкур лойиҳалар кинофестивалда мукофотларни қўлга киритган. Кинематография агентлигига ҳам алоҳида миннатдорчилик билдираман. Бу ютуқлар агентликнинг ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаши натижасидир. Биз каби ёш киноижодкорларга бундай имкониятлардан жудаям мамнунман ва ёш ижодкорлар учун янада катта шижоат бағишлашига ишонаман!”

 

Кинематография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов ёш ижодкорларни рағбатлантириш борасида сўзлади:

 

Кинематография агентлиги томонидан ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларга берилаётган рағбатлар ва эътибор яна давом эттирилади. Жорий йилнинг якунида янги истеъдодларни кашф қилиш, соҳада маҳоратли ёшлар учун ижодий имкониятлар яратиш мақсадида ёшлар кинофестивали ҳам ўтказилади. Ўйлайманки, буларнинг барчаси ўзбек киносида янги истеъдодлар туғилишига замин яратади!”

 

Агентликнинг "Ёшлик" киностудияси директори Азиз Қурбонов киностудия томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлади:

 

Киностудия томонидан 2021 йилда 48 та қисқа метражли фильм, Зумраша киножурналининг 3 та сони, 1 та буюртма асосидаги ҳужжатли фильм, 12 та ижтимоий ролик  ишга туширилган. Ҳозирда бундан ташқари 11 та қисқа метражли фильм, 2 та буюртма асосидаги ҳужжатли фильм устида ёш ижодкорлар томонидан иш олиб борилмоқда. Бу кўрсаткичлар ўтган 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 5 баробарга ортиқ.

 

Киностудияда 2019 йилда 600 миллион сўмлик моддий техник база, 2021 йилга келиб, 1 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар ажратилиб, замонавий кино қурилмалари олинди. Буларнинг барчаси ёш киноижодкорлар учун янги имкониятлар бериш учундир. Ёш режиссёр Шерзод Назаровнинг "Ипак йўлида" фильми Тошкент халқаро кинофестивалида "Гран-при" мукофотига лойиқ деб топилиб 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағи билан тақдирланди. Бу ҳам ёш ижодкорларнинг соҳада эришаётган катта ютуқларидан далолат".

 

АҚШда ўтган AWFF-2021 кинофестивали томонидан мазкур фильмга махсус статуэткаси ҳамда 5 000 АҚШ миқдоридаги пул мукофоти топширилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Туркий тилли давлатлар кинофестивалида Ўзбекистон 3 та мукофотни қўлга киритганди.

 

Аввалроқ Туркияда “Ўзбек киноси куни” бўлиб ўтгани, “Икки йўл” қисқа метражли фильми суратга олингани ҳамда Ўзбекистон кинематография агентлиги Россия, Тожикистон, Қозоғистон давлатлари билан келишувга эришгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.