Жамият

Жиззахда "иссиқ-совуқ" қилувчи домланинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка давогар шахсларнинг борлиги аниқланди

Сохта домланинг шогирдлари орасида Фориш туманида яшовчи мактаб ўқувчиси ҳам бор.

Жиззахда "иссиқ-совуқ" қилувчи домланинг рўйхатида ҳокимлик ва депутатликка давогар шахсларнинг борлиги аниқланди

 

Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

 

Аниқланишича, Жиззах шаҳрининг Сайилгоҳ кўчасида яшовчи шахс хонадонида норасмий диний фаолият кўрсатиб, гўёки, фуқароларнинг ишларини яхшилаш учун сеҳр-жоду билан шуғулланиб келган. Шунингдек, ушбу шахснинг яшаш жойи кўздан кечирилганда, 12 киши мижоз сифатида унинг ёнига келиб, навбат кутаётгани маълум бўлган. Мазкур шахс ваколати бўлмаса-да, фуқароларга мунтазам диний сабоқ бериб келган.

 

Бундан ташқари, фуқаронинг ҳонадонидан диний мазмундаги 5 та китоб, 1 та от қамчиси, 9 дона ош пичоғи, 1 дона полиэтилен пакет ичидаги буюмлар ва 110 минг сўм пул расмийлаштириб олинган.

 

Текширув давомида фуқароларнинг исм-шарифи ёзилган 5 та дафтар топилган. Дафтарларда 100 дан ортиқ кишиларнинг фотосурати ҳамда сўраган ниятлари қайд этиб борилган. Ушбу дафтар кўздан кечирилганда, “иссиқ-совуқ” қилиш учун олинган буюртмалар орасида, хатто, ҳокимлик ва депутатликка даво қилмоқчи бўлган шахсларнинг ҳам борлиги аниқланди.

 

Жавобгар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (Йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 2-қисми ҳамда 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқилиши учун Жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судига юборилган.

 

Суд ҳукмига кўра,  фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқлангани ҳамда Зангиотада ноқонуний ҳужра топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Чинозда “Жиҳодчилар”нинг 10 нафари ушланганди. 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.