0

Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик мигрантларнинг шахсига аниқлик киритилди

Аввалроқ Москва вилоятининг Солнечногорск шаҳарчаси Прибрежная кўчасида жойлашган қурувчиларнинг вақтинча турар жойида ёнғин чиқиб, оқибатда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик мигрантларнинг шахсига аниқлик киритилди

 

Маълум бўлишича, ёнғин сабаб ерда яшаб келган мигрантлардан 4 нафари ҳалок бўлган, 2 нафари эса жароҳат олган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир.  

 

Вафот этганлар шахсига аниқлик  киритилган. Улар — Отақулов Шокир Ўроқбоевич (1969 й.т), унинг ўғли Ўроқбоев Элдор (1998 й.т), Кубаев Шерали (1987 й.т) ва Раҳматов Алишер (1998 й.т) экани аниқланган.

 

Ҳозирда вафот этган юртдошларимиз жасадларини Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

 

Маълумот учун: Ёнғиндан жабрланган икки нафар юртдошимиз Солнечногорск марказий касалхонасига ётқизилган.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳодиса юзасидан Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан алоқа ўрнатган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва яқинидаги бош бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин Москва вақти билан 10:27 да бошланган, 15:40 да тўлиқ ўчирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толяттидаги хостелда 23 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарлангани ҳамда Россияда ўзбекистонлик фуқаролар номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонлик мигрантларнинг шахсига аниқлик киритилди