Жамият

Тольяттидаги хостелда 23 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланди

Таъкидланишича, Тупиков тор кўчасидаги хостелда Ўзбекистон фуқаролари яшаб келган.

Тольяттидаги хостелда 23 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланди

 

 

Самара вилоятидаги Тольятти шаҳрида жойлашган хостелда 23 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарланди, деб хабар беради «Интерфакс».

Маълумотларга кўра, 20 июлга ўтар кечаси Тольяттидаги хостелда яшовчи 23 нафар хориж фуқаросида оммавий касалланиш кузатилган. Натижада уларнинг 13 нафари заҳарланиш белгилари билан 5-сонли Тольятти клиник шифохонасига ётқизилган, ҳозирда уларда аҳволи қониқарли дея баҳоланмоқда.

Таъкидланишича, Тупиков тор кўчасидаги хостелда Ўзбекистон фуқаролари яшаб келган.

Толятти Марказий туман прокурори Рамис Сабирзянов текширув давомида чет эл фуқаролари учун яшаш ҳам овқатланишни ташкил қилишда хизмат кўрсатиш соҳасининг фаолиятига қонуний баҳо беради.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июлида Россиянинг Самара вилоятида 46 нафар ўзбекистонлик заҳарланган эди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"