Жаҳон

Россия сунъий йўлдошларни йўқ қиладиган қурол синовини ўтказган бўлиши мумкин

Натижада, Собиқ Иттифоқ даврида чиқарилган йўлдош йўқ қилинган.

Россия сунъий йўлдошларни йўқ қиладиган қурол синовини ўтказган бўлиши мумкин

 

Россия космосда собиқ Иттифоқ орбитал аппаратини йўқ қилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ космик қўмондонлиги маълум қилди.

 

"Россия тўғридан-тўғри бориб тегадиган сунъий йўлдошга қарши ракетасини синовдан ўтказди. У собиқ Иттифоқ даврида чиқарилган "Космос-1408" сунъий йўлдошини йўқ қилди ва Ерга яқин орбитада йўлдош парчаларининг пайдо бўлишига сабаб бўлди", — дейилади космик қўмондонлик сайтига жойлаштирилган пресс-релизда.

 

Қўмондонлик буни космос хавфсизлигини менсимаслик сифатида баҳолаган. Уриб туширилган сунъий йўлдош бўлаклари космик аппарат ва миссияларга хавф солиши мумкин. Шунингдек, пресс-релизда Россиянинг бу турдаги қуролларни ишлаб чиқиши АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан космосни ўзлаштиришни қийинлаштиради ва стратегик барқарорликка путур етказади.

 

Аввалроқ АҚШ федерал қидирув бюроси 1940 йилларда ўзга сайёраликлар ҳақида суриштирув олиб боргани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Дунё бўйлаб гуманитар ёрдам: Европа Иттифоқи 710 млн евро ажратади

Маблағларнинг бир қисми Африка, Фаластин ҳудудлари, Ливан ва Украинага йўналтирилади.

custom img

Жанубий Африкадаги иккита шаҳарчада отишма бўлди: 27 киши вафот этди

Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.

custom img

Қозоғистон мудофаа вазири ишдан олинди: қарор 14 ҳарбий ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинди

Бундан аввал Қосим-Жўмарт Тоқаев Мудофаа вазирлигидаги ишлар ҳолатини комплекс текшириш учун махсус комиссия тузишни топширган эди.

custom img

Таиландда туристлар учун янги йиғим: хорижлик сайёҳлардан 13,5 доллар ундирилиши мумкин

Йиғимни ундиришни 2027-йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилмоқда.

custom img

Хитой ва АҚШ савдо божларини 30 млрд долларга камайтиришга келишди: томонлар AI бўйича мулоқот бошлайди

Келишув ХХР раисининг Вашингтонга уч кунлик ташрифи якунлари бўйича эришилган саккиз бандли консенсус доирасида тузилган.

custom img

Афинада бино портлади: олти киши ҳалок бўлди

Портлаш газ инфратузилмаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

custom img

Ҳурмуз блокадаси туфайли 45 млн киши озиқ-овқат танқислигига дуч келиши мумкин — БМТ

Ҳурмуз бўғозидаги ўғит етказиб беришидаги узилишлар глобал озиқ-овқат таъминотига хавф туғдирмоқда.

custom img

10 йиллик қидирув: АҚШда ўзбекистонлик эркакнинг иши судда кўрилмоқда

У ИШИД ва “Ан-Нусра фронти”га моддий ёрдам кўрсатишга уринишда айбланмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"