энг долзарб

Нурафшонда Президент мактаби очилди

Машғулотлар халқаро “STEAM — таълим” дастури асосида олиб борилади.

Нурафшонда Президент мактаби очилди

 

Президент мактабида таълим жараёни табиий фанлар, технологиялар, техник ижодкорлик, cанъат, математика соҳаларини чуқур ихтисослашган ҳолда ўқитишга асосланган.

 

Дарсларда тажрибали 2 нафар хорижлик мутахассис ва 20 нафар маҳаллий педагог сабоқ беради. Кейинчалик хориждан яна 10 нафар педагог-ўқитувчи жалб этилиши режалаштирилган.

 

Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов барча замонавий шароитларга эга президент мактаби ҳудуддаги иқтидорли ўғил-қизлар учун кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.

 

Президет таълим муассасалари агентлиги раҳбари Ҳилола Умарова билимга чанқоқ мактаб ўқувчиларини янги ўқув йили билан табриклади:

 

– Умид қиламанки, Президент мактаблари битирувчилари  ватанимиз келажаги учун энг керакли кадр бўлиб етишишади. 

 

Қайд этилишича, Тошкент вилоятида жорий йил ижтимоий соҳада бир қатор объектлар қурилиб, мукаммал таъмирланди. Замонавий мактаблар, боғчалар, маҳалла фуқаролар йиғинлари идоралари, поликлиникалар шулар жумласидандир. Мазкур таълим муассасаси учун 80 миллиард сўм маблағ ажратилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Президент мактаби битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинади.

 

Аввалроқ Президент мактабига кимлар ишга қабул қилиниши, Президент мактаби ўқувчилари юқори натижалар кўрсатаётгани ҳамда Наманганлик қиз ҳам Президент, ҳам ал-Хоразмий номидаги мактаб синовидан ўтгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"