Ўзбекистон

Алимент тўлашдан бўйин товлаган отага жиноий иш очилди

Унга 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Алимент тўлашдан бўйин товлаган отага жиноий иш очилди

 

Сирдарёда ФИБ Гулистон туманлараро судининг 2017 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро A.A. дан уч нафар фарзанди учун алимент ундириш белгиланган эди. Бироқ фуқаро алиментни ўз вақтида тўламай турли баҳоналар билан пайсалга солиб келаверди.

 

Товламачи отанинг қарздорлик 28 млн 393 минг 235 сўмга етгач тўпланган ҳужжатлар судга юборилади.

 

Фуқаро А.А. нисбатан маъмурий суд томонидан 15 суткалик қамоқ жазоси тайинланди. Аммо шундан ҳам ўзига тўғри хулоса чиқармаган А.А. яна тўловларни амалга оширмай МИБ ходимларидан қочиб юрди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖИБ Гулистон шаҳар судининг ҳукмига асосан A.A. ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбли топилиб, жабрланувчи М.Т. га 32 миллион 56 минг 419 сўм миқдорида етказилган зарар ундириш ва 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 

Аввалроқ, Қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани ҳамдаалимент тўламаган 11 нафар ота қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.