Жаҳон

Байден 2024 йилги сайловда ҳам иштирок этиш ниятида

Президентнинг рейтинги эса сўнги ҳафталарда тобора пасайиб бормоқда.

Байден 2024 йилги сайловда ҳам иштирок этиш ниятида

 

Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда иккинчи муддатга сайланиш ниятида эканини тасдиқлади.

 

"Унинг иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш нияти бор", деди Псаки Байденнинг навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш истаги ҳақида сўраган журналистларга.

 

Шунингдек, матбуот котиби бир қатор Америка оммавий ахборот воситаларининг сўнгги кунлардаги мавзусига айланган масалага ойдинлик киритган. Америка Қўшма Штатлари Президенти 2024 йилги сайловларда иштирок этиш истагини ўтган йилги инаугурация маросими пайтдан эълон қилганди:

 

"Мен иккинчи муддатга номзодимни қўйишни режалаштирмоқдаман. Мен буни кутаман", — деган эди Байден.

 

Президентнинг рейтинги сўнги ҳафталарда доимий равишда пасайиб бормоқда. Буни сўровлар натижалари, ҳатто унга содиқ бўлган оммавий ахборот воситалари ҳам тасдиқлайди.

 

Мисол учун, ноябрь ойида "УСА Тодай" ва «Суффолк» университети томонидан эълон қилинган сўров шуни кўрсатдики, Қўшма Штатлардаги сайловчиларнинг атиги 38 фоизи Байден фаолиятини қўллаб-қувватлайди. Кўпчилик унинг иккинчи муддатга сайланишига қарши.

 

Маълумот учун: 2024 йилда АҚШ президенти 82 ёшга тўлади.

 

Эслатиб ўтамиз, Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп ҳам навбатдаги сайловда иштирок этишини билдирганди. Шунингдек, Байден АҚШнинг "ўйинга қайтгани"ни маълум қилганди.

 

Насиба Тўхтаева

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қозоғистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди: 10 киши ушланди

Қўлга олинганлар экстремистик гуруҳ тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва диний адоват қўзғатишда гумон қилинмоқда.

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

Журналистлар учун хавф ортмоқда: икки йилда 189 нафар ОАВ ходими ҳалок бўлди

ЮНEСКО сўнгги 20 йилда дунё бўйлаб 1 600 дан ортиқ журналист ўлдирилганини маълум қилди.

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Россия Запарожжяга авиабомба ташлади: 24 киши ҳалок бўлди

Вилоятнинг Комишеваха қишлоғидаги гуманитар ёрдам тарқатиш маркази ва бошпанага зарба берилди.