Жамият

Ноҳақ ишда ривож йўқ

Зангиота туманида таниқли компания бренди остида танилган кир ювиш кукунини қўлбола усулда тайёрлаб сотаётган яширин цех аниқланди.

Ноҳақ ишда ривож йўқ

 

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий тelegram-каналида маълум қилинди. 

 

“The Procter & Gamble” компанияси ишончли вакилининг мурожаатига асосан туман ДСИ билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Э.Т. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил қилиб, ҳар бири 2 кг. дан қадоқланган полиэтилен қопларда “Ariel”, “Tide”, “Persil” ва “Миф” номли брендлар остида қалбакилаштирилган кир ювиш кукунларини ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланди.

 

Шунингдек, ашёвий далил сифатида ушбу хонадондан 4 540 кг ярим тайёр маҳсулотлар, 146 дона кир ювиш кукуни, 111 дона турли бренд номлари туширилган полиэтилен пакетлар, 2 дона қадоқлаш ускунаси ва ўлчаш тарози борлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 149-моддаси (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Аввалроқ қалбаки ПЗР-тест натижаларини сотиш билан шуғулланган гуруҳ аниқлангани ҳамда янги йўл шаҳрида қалбаки пул тайёрлаган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Муножат Валиева

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Ноҳақ ишда ривож йўқ | Zamon.uz