Жамият

ЙПХ инспектори билан келишмоқчи бўлган ҳайдовчининг ташвиши кўпаядиган бўлди

Автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига инспекторга пора бермоқчи бўлган шахснинг “кетмони учмади”.

ЙПХ инспектори билан келишмоқчи бўлган ҳайдовчининг ташвиши кўпаядиган бўлди



2021 йил 25 ноябрь куни Самарқанд шаҳри Бўстонсарой кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори "Lacetti" русумли автомашинани ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатган вақтида, ҳайдовчи машинани ҳужжатларсиз бошқариб юрганлиги аниқланган. Ҳайдовчи номига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Орадан вақт ўтиб, ҳайдовчи автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига инспекторга 100 АҚШ доллари таклиф қилган. Ходим унга пора бериш жиноят эканлигини бир неча маротаба тушунтирса-да, ҳайдовчи кечроқ келишини айтиб кетган.


Ҳолат юзасидан инспектор билдирги билан мурожаат қилган. Шундан сўнг, билдиргига асосан тезкор тадбир ўтказилган. Вазиятдан осон чиқиб кетмоқчи бўлган фуқаро 100 АҚШ доллари миқдордаги пулларни ЙПХ инспекторига берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан ушланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Аввалроқ Тошкентда «Лаcетти» ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмасдан қочиб кетгани ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қаерга тушиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"